17-май, 2019 й.

admin | 01-03-2019 | 2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ТАРИХ ИНСТИТУТИ

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

ЎзР ВМнинг 2017 йил 14 апрелдаги “Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги №211 сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, Хоразм Маъмун академияси  ҳамда Олий ва ўрта масхус таълим вазирлиги Урганч давлат университети билан ҳамкорликда 2019 йил 17 майда Хива шаҳрида “Ўзбекистон давлатчилиги тарихида Хоразм” мавзусида  навбатдаги “Хоразм ўқишлари” туркумининг II -  илмий анжуманини ўтказиш режалаштирилган. 

Анжуманда қуйидаги йўналишларда ташкиллаштирилади:

  • Қадимдан то XX аср бошларигача бўлган даврда Хоразм ҳудудидаги давлатлар  тарихи.
  • Ўзбекистон давлатчилиги тарихида Хоразм воҳаси археологиясининг долзарб муаммолари.
  • Хоразм воҳаси этнологияси, этногенези ва этник тарихи масалалари.
  • Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятининг ривожоланиши.

 

Илмий анжуманда Республикада фаолият кўрсатаётган ижтимоий-гуманитар йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ҳамда бошқа муассасалардаги илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрант ва талабалар иштироки режалаштирилган.

        Анжуманда иштирок этувчиларнинг маърузалари 2019 йилнинг 1 апрелига қадар ЎзР ФА Тарих институтида қабул қилинади. Тақдим этилган мақолалар эксперт гуруҳ томонидан сараланиб олинади.

 

Маъруза матнларини расмийлаштириш талаблари:

  • Мақолалар Тimes New Roman шрифда 14 ўлчамда, 1,5 интервалда 6-8 саҳифада, 1 нусхада қоғозда, электрон вариант RTF фарматда файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилган ҳолда тақдим этилиши лозим.
  • Иқтибослар ҳар бир саҳифа остида Тimes New Roman ва 10 ўлчамдаги шрифт катталигида, ўзбек ва рус тилларида ҳамда рус ва инглиз тилларидаги резюме ва калит сўзлар билан қабул қилинади.
  • Анжуманга қабул қилинган материаллар тақриздан ўтгандан сўнг илмий тўплам тарзида чоп этилади.

 

Ташкилий қўмита манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шахрисабз кўчаси, 5 уй. Хоразм вилояти Хива шаҳар, Марказ-1.

Масъуллар: ЎзР ФА Тарих институти, Хоразм Маъмун академияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Урганч давлат университети.

 

Электрон почта манзили:  abdullayevm@mail.ru, shamsiev.m@mail.ru

Алоқа учун телефон: Тарих институтида (90)3529210;

Хоразм Маъмун академиясида (97) 5127001;

Урганч давлат университетида (62) 2246668.

E’lonlar