Археологик экспедиция бошланмоқда

admin | 21-06-2018 | 2745

Хоразм Маъмун академияси ФА-Ф1-008 шифрли лойиҳа доирасида мазкур грантнинг календар иш режасига асосан 2018 йил 15 июндан археологик экспедиция ташкил этилмоқда. Экспедиция объекти – Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа археологик ёдгорлиги.

Экспедиция аъзолари: т.ф.н. С.Р.Баратов – грант раҳбари, экспедиция бошлиғи, Б.П.Садуллаев – катта илмий ходим, масъул ижрочи, PhD М.С.Абдуллаев – катта илмий ходим, аъзо, Ш.Б.Раҳимов – кичик илмий ходим, аъзо, Н.П.Камолова – кичик илмий ходим, аъзо.

Археологик гуруҳ мазкур объектда 2010 йилдан буён археолгик қазишма ишларини олиб бормоқда. Хумбузтепада зардуштийларнинг Марказий Осиёдаги энг қадимги ибодатхона қолдиқлари аниқланган. Бу ердаги оташгоҳ ва ундаги олов излари 2500 йиллик тарихга эга. Хумбузтепа – Хоразмдаги архаик ва антик даврнинг энг катта кулолчилик маркази ҳисобланади. Бу ердан кўплаб сопол буюмлар: хум, хумча, коса, пиёла, қадаҳ, ҳайкалчалар ва бошқа артефактлар топилган.

Хумбузтепа қулай географик ҳудудда жойлашган. Амударё бўйида, темирйўл кўприги яқинида, сайёҳлик учун катта имкониятларга эга жой.

Барча қизиқувчиларни шартнома асосида ҳамкорликка таклиф этамиз.

E’lonlar