ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ҚОШИДАГИ ЁШ ОЛИМЛАР КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИГА!

admin | 08-06-2018 | 2784

2018 йил 14 июнда соат 14 00 да ЁОК хонасида Хоразм Маъмун академияси ЁОКнинг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда ХМА ЁОК нинг 2018 йил биринчи ярмидаги фаолияти, ёш олимларнинг илмий ишлари, уларнинг муаммолари муҳокама қилинади.

         Шу муносабат билан Хоразм Маъмун академиясида фаолият юритаётган, 40 ёшгача бўлган илмий ходимлардан 12 июнгача қуйидаги маълумотларни (қоғоз ва электрон шаклда) ЁОК раисига етказишлари сўралади:

  1. Маълумотнома – объективка (янгиланган ҳолатда);
  2. 2018 йил учун иш режаси (тасдиқланган шаклда, нусхаси) ва унинг бажарилиши 2018 йил биринчи ярмида бажарилиши ҳақида маълумот (асоси билан);
  3. Илмий ишлар рўйхати (умумий) ва нусхалари (2018 йил учун);
  4. Муаммолар ва камчиликлар (агар мавжуд бўлса);
  5. Таклиф ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса);
  6. Эришилган бошқа ютуқлар (асоси билан).

Электрон шаклни abdullayevm@mail.ru электрон манзилига ёки 975127001 телеграмга жўнатишингиз мумкин.

 

Хоразм Маъмун академияси Ёш олимлар кенгаши раиси                           PhD, М.С.Абдуллаев

E’lonlar