Khorezm Mamun academy

Хоразм Маъмун академиясида “Қадимий ноёб манбаларни тадқиқ қилиш ва уларни асраш” мавзуси доирасида учрашув

24-11-2020     新聞

Хоразм Маъмун академиясида 2020 йил 20-ноябрь куни “Қадимий ноёб манбаларни тадқиқ қилиш ва уларни асраш” мавзуси доирасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Адабий манбашунослик ва матншунослик” кафедраси мудири, филология фанлари доктори, доцент, таржимон Рашид Зоҳидов, Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси раҳбари, филология фанлари доктори Абдулла Ўрозбоев, Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят Ахборот кутухона маркази мутахассиси Шуҳрат Маткаримов, Хива шаҳар имом-хатиби Ходжаев Бектемир, Хива “Ичанқалъа” музей-қўриқхонаси фонди раҳбари Комилжон Худойберганов, Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар бўлими бошлиғи санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Машриф Абдуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Адабий манбашунослик ва матншунослик” кафедраси таянч докторанти Азамат Атаев, “Ичанқалъа” музей-қўриқхонаси “Хон ҳарами” бўлими мудири Джуманиёзов Фаррухбек,   Хоразм Маъмун академияси илмий ходими филология фанлари бўйича фалсафа доктори Рауфжон Маҳмудов каби олимлар, соҳа ихлосмандлари қатнашди.

Олимлар Хоразм Маъмун академияси қўлёзмалар фондида сақланаётган ноёб қўлёзмалар, уларни сақлаш ва тиклаш, электрон нусхаларини яратиш устида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишдилар. Иштирокчилар Хоразм Маъмун акдемияси ноёб қўлёзмалар фондини янада бойитишда минтақавий ҳамда халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳақида фикр алмашдилар.

Учрашувда, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси ва  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Адабий манбашунослик ва матншунослик” кафедраси ўртасида шартнома тузилиб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, электрон манбалар алмашишга келишиб олинди.

Якунда олимлар Хоразм Маъмун академияси музейига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган ўлкамиз тарихига оид музей экспонатлари: ноёб қўлёзмалар, археологик топилмалар билан танишдилар.