Khorezm Mamun academy

Янги тарихий рисола чоп қилинди.

15-02-2021     호라츰

Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти Умид Бекимметовнинг тарихий рисоласи нашр этилди. Ушбу тарихий рисолада  1863 йилда Венгриялик олим Ҳ.Вамберининг Хива хонлигига сафари давомида у билан танишиб,Европага у билан кетган, асли Қўнғиротлик бўлган Исҳоқ Иброҳимнинг Будапештдаги ҳаёти ва илмий фаолияти ,хориж ва ватанимиздаги манбалари асосида ёритиб берилади. Ушбу илмий оммабоп рисола орқали Венгрия ва ўзбек халқи орасидаги азалий дўстлик, ўзаро илмий алоқалар ҳақида ҳам билиб олиш мумкин.