19.11.2020 йилда Хоразм Маъмун академияси “Аниқ фанлар” бўлими қошида фаолият кўрсатаётган аниқ фанлар йўналишларининг актуал муаммоларига бағишланган навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди. Илмий семинарда Артикбаева Гулистон Кожашовнанинг “Cloud (Булутли) технологияси ” мавзусидаги маърузаси тингланди. Маърузачи булутли технология тўғрисида, унинг имкониятлари, турлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қизиқарли маьлумотларни келтириб ўтди. Семинар савол-жавоб ва мунозара билан якунланди. Семинарда бўлимнинг барча аъзолари фаол қатнашди.