Khorezm Mamun academy

Вилоятимиз аҳолиси қўлида сақланаётган 17та ноёб қўлёзма ва битта тошбосма китоб аниқланиб Хоразм Маъмун академиясига келтирилди

03-06-2021     호라츰

2021 йил 31 май куни А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси раҳбари филол.ф.д. А.Ўразбоев томонидан вилоят аҳолиси қўлида сақланаётган 17 та қўлёзма, битта тошбосма китоб аниқланиб, академияга келтирилди ҳамда грант базасига олиш учун рақамлаштиришга топширилди. Ушбу ноёб топилмаларни аниқлаш ҳамда мулк эгаларини китобларнинг электрон нусхасини яратишга рухсатини олишда Урганч давлат университет қошидаги академик лицей ўқитувчиси ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича фалсафа докторлиги ишини якунлаган Мақсуда Жамматованинг хизматлари катта бўлди. Академия раҳбарияти грант раҳбари аризасига биноан М.Жамматовага тадқиқот жараёнида унинг илмий ишларидан фойдаланилгани ҳамда грант базасига 17 (ўн еттита) ноёб манбани жалб қилишдаги хизматлари хусусида маълумотнома тақдим қилди.
Келгусида грант илмий ходимлари “Аҳоли фонди каталоги”да ушбу китобларнинг мукаммал тавсифини эълон қиладилар. Олдиндай айтиш мумкинки, бу китобларнинг кўпчилиги ягона нусхадаги ҳали нашр қилинмаган Хоразм халқ достонларидир. Уларнинг ичида Ҳувайдо девони, “Қиссаи Машраб”нинг ноёб қўлёзмалари ҳам мавжуд.