Khorezm Mamun academy

Тупроққалъа тумнида экилган ғўзанинг янги, истиқболли “Ният” нави бўйича эришилган натижалар

09-11-2020     ニュース

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис 17-сон баёнининг 1.3-иловаси 9-бандига кўра Хоразм вилоятида янги ташкил қилинган Тупроққалъа туманининг Тупроққалъа массивида 1200 гектар Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган “Ният” ғўза навини синов тариқасида экиб етиштириш белгилаб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Тупроққалъа туманига ғўзанинг янги истиқболли “Ният” нави 2020 йилнинг апрель ойида 1000 гектардан ортиқ майдонга экилди. Навнинг маҳаллий-иқлим шароитларга мослиги ҳамда вегетация даврида агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилганлиги натижасида мўл ҳосил олишга эришилди.

2020 йилдаги етиштирилган ҳосилдан уруғчиликни ривожлантириш маркази ДК Хоразм вилояти бошқармаси раҳбари ва нав муаллифлари билан биргаликда қимматли хўжалик белгилари ва технологик сифат кўрсаткичлари Хоразм вилояти ҳудудий сифат лабораториясида таҳлил қилинди. “Ният” навини Тупроққалъа туманида амалиётга жорий этилиш натижасида ушбу тумандаги фермер хўжаликлари вилоятда биринчи бўлиб контрактация шартномасини ортиғи билан бажардилар. Бу бўйича тегишли жойлардан ижобий хулосалар олинди.