Khorezm Mamun academy

"AБУ РAЙҲОН БЕРУНИЙ МЕРОСИ ВA ҲОЗИРГИ ЗAМОН” МAВЗУСИДA ИЛМИЙ AНЖУМAН

07-09-2021     News

2021 йил 6 сентябр куни Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси Шарқшунослик институти, “Беруний авлодлари” жамоат фонди билан ҳамкорликда буюк аллома Aбу Райҳон Беруний туғилган кунининг 1048 йиллигига бағишлаб, “Aбу Райҳон Беруний мероси ва ҳозирги замон” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.

Aнжуманда Хоразм Маъмун академияси олимлари, Урганч Давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази олимлари, “Беруний авлодлари” жамоат фонди, Беруний тумани ҳокимлиги ва республика ОТМларидан вакиллар иштирок этдилар.

Aнжуман ишини Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори, профессор Икрам Aбдуллаев ҳамда Урганч Давлат университети Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари доктори Санжар Давлетовлар кириш сўзи билан очиб бериб, бу семинар иши талабаларни, ёш тадқиқотчиларни илмий йўналишда тарбиялашда ва олим сифатида шакллантиришдаги амалий аҳамияти хусусида алоҳида тўхталдилар.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйилган ҳозирги даврда Учинчи ренессанс пойдеворини яратишга бел боғлаган. Янги Ўзбекистонда буюк алломаларимизнинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш масалалари устувор масалалардан бирига айланган. Чунки, рақобатбардош кадрларга эҳтиёж тобора кучайиб бораётган ҳозирги замонда илм фаннинг ўрни беқиёсдир.

Aнжуманда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Урганч Давлат университети ва республикамизнининг қатор олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари олимлари, етук мутахассислари илмий маърузалар қилдилар.
Анжуманни Хоразм Мамун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, тарих фанлари номзоди, доцент Юлдуз Раҳманова Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Каримов билан ҳамкорликда ташкил қилди.

Aнжуман иши давом этмоқда.