Khorezm Mamun academy

Докторантимизнинг янги рисолалари нашр килинди

09-07-2020     Nachrichten

  Хоразм Маъмун академиясининг Ўзбекистон тарихи йўналиши бўйича 1-босқич таянч докторанти  Умиджон Бекимметов (Умид Бекмуҳаммад) “Советларнинг   Хоразмда амалга оширган коллективлаштириш сиёсати ва унинг оқибатлари” мавзусидаги илмий иши юзасидан иккита китобини нашр этдирди.

   “Қувончбек Машҳура” МЧЖ нашриётида нашр этилган китоб “Сургун” деб номланиб, унда 1929 йилдан советларнинг зўрлик билан оммавий равишда ўтказилган коллективлаштириш сиёсати ва ери,молу-мулкини колхозларга топширишни истамаган бой,ўртаҳол деҳқонларнинг  қулоқ сифатида сургун қилиниши,сургундаги қулоқларнинг ҳаёти ёритилган.

      У.Бекимметовнинг “Хоразм” нашриётида чоп қилинган иккинчи китоби “Қатағон қурбонлари” деб номланиб, ҳозирда тарих фанида “Катта террор” дея аталадиган 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати даврида ноҳақдан “халқ душмани” сифатида отишга ҳукм қилинган Нормат Исроилов ва Назирқул Ҳасановларнинг ҳаёти ва фаолияти,тақдири  улар яшаган давр билан боғланган ҳолда тадқиқ қилинади.

      Тарихдан маълумки Нормат Исроилов 1934 -37 йилларда Хоразм округ партия қўмитасининг биринчи секретари,Назирқул Ҳасанов ҳам айнан шу йилларда округ ижроия қўмитасиниг раиси вазифасида фаолият кўрсатишган ва уларнинг воҳа тараққиётида ўзига хос ҳиссалари бўлган.

      Муаллиф ушбу рисолаларни ёзиш жараёнида Хоразм вилоят давлат архиви,Ўзбекистон Миллий Архивидаги  ҳужжатлар  ва ўша даврда чоп қилинган  вақтли матбуот нашрларидан фойдаланган ҳолда мавзуни илмий тадқиқ қилган.