Хорезмская академия Маъмуна

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING FARMOYISHI 01.05.2006 y. F-2488

22-06-2017     Распоряжения Президента Республики Узбекистан

 

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИ ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ-ЛАБОРАТОРИЯ

УСКУНАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Хоразм Маъмун академияси фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқ илмий-техникавий масалаларни ҳал этиш учун шарт-шароитлар яратиш, академия лабораторияларини замонавий илмий-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш мақсадида:

  1. Хоразм Маъмун Академиясининг 1000-йиллик юбилейини нишонлаш ва ўтказишга тайёргарлик бўйича Республика ташкилийқўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига илмий-техникавий ривожланиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашҳузуридаги Инновацион илмий-техника фаолиятини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хоразм Маъмун академиясининг лабораторияларини замонавий илмий-лаборатория ускуналари ва приборлари билан жиҳозлаш учун иловага* мувофиқ рўйхат бўйича асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилган 200 минг АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда савдо танловлари асосида мазкур илмий-лаборатория ускуналари ва приборларини сотиб олишни ташкил этсин;

Хоразм Маъмун академияси билан биргаликда сотиб олинадиган ускуналар ва приборларни йиғиш, ўрнатиш ва созлашни, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича кадрлар тайёрлашни таъминласин;

сотиб олинадиган ускуналар ва приборлардан Хоразм Маъмун академияси фаолиятининг устувор йўналишларига ҳамда 20062008 йиллар ва кейинги йиллардаги амалий тадқиқотлар Давлат илмий-техника дастурига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминласин.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси иловага мувофиқолиб келинадиган илмий-лаборатория ускуналар ва приборлари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

 

  1. Мазкур Фармойишнинг ижросини назоратқилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов