Khorezm Mamun academy

Мақсадимиз - ислоҳатларда фаол иштирок этиш

28-06-2019     文章在雜誌的入場

25-июнь куни Хоразм Маъмун академияси ва  “Адолат” СДП си ҳамкорликда “Мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинардан кўзланган мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилган. Семинарда Хоразм Маъмун академияси раиси И.И.Абдуллаев Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш тўғрисида маъруза қилди.