Хоразм Маъмун академияси

Халқаро эътироф

22-02-2021     So'nggi yangiliklar

Аниқ фанлар бўлими бошлиғи ф.-м.ф.д.Балтаева Умида Исмоиловна жорий 2021 - йилнинг 20-26 июн саналарида Словениянинг Портароз шахрида бўлиб ўтиши кутилаётган 8 - Европа Математиклар Конгреси (“8th European Congress of Mathematics”)да  қатнашиш учун Европа математиклар Жамияти томонидан таъсис этиладиган грант асосида таклифнома олди. Ушбу конгресс хар 4 йилда бир маротаба Европа математиклар Жамияти томонидан таъсис этилади. Конгресда атоқли олимлар, тадқиқотчилар томонидан илмий маърузалар ва фандаги энг сўнги янгиликлар тахлил қилинади.