Хоразм Маъмун академияси

Матназар Абдулҳаким таваллудининг 73 йиллиги муносабати билан Хоразм Маъмун академиясида хотира кечаси бўлиб ўтди.

19-02-2021     So'nggi yangiliklar

2021 йил 18 феврал куни шоир, таржимон, адабиётшунос ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Офарин” мукофоти соҳиби Матназар Абдулҳаким таваллудининг 73 йиллиги муносабати билан Хоразм Маъмун академиясида хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Урганч давлат университети доценти, Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари филология фанлари доктори Абдулла Ўразбоев, Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят кутубхона маркази мутахассиси Шуҳрат Маткаримов, “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси матбуот котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Отабек Исмоилов, Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари санъатшунослик фанлари фалсафа доктори Машариб Абдуллаев, музей мудири Зокир Ражабов, АРМ мудири Райҳон Зарипова, шоирнинг ўғли Музаффар Абдулҳакимов ва Хива шаҳар 17-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар Матназар Абдулҳакимнинг шеърлари, таржималари, бадиий публицистик асарлари ва фалсафаси, инсоний хислатлари ҳақида ўз хотиралари, фикрларини айтиб ўтдилар. Шоир ижодидан намунлар ўқилди. Ижодкор мактаб ўқувчилари ўзларининг шеърларини ўқиб бердилар.
Хотира кечаси иштирокчилар, айниқса ўқувчи ёшлар онгида бир умр сақланиб қолади.