Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразмда илк давлатчилик муаммолари муҳокама қилинди

04-02-2021     So'nggi yangiliklar

Бугун Хоразм Маъмун академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” бўлимида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган илмий семинарининг 2021 йилдаги биринчи сони бўлиб ўтди. Унда, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходим ф.ф.н. М.Ишмурадов “Хоразм илк давлатчилик муаммоси ва унинг ўрганилишининг асосий натижалари” мавзусидаги маърузаси муҳокама қилинди. Маърузада Хоразмда илк давлатчиликнинг вужудга келиши, бу борада дунё олимларининг бу ҳақидаги, фаннинг бугунги кундаги долзарб муаммолари, фандаги “Катта Хоразм” муаммоси ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, маърузада давлатчилик муаммоси бўйича дунё олимлари билдирган фикрлар таҳлил қилиб чиқилди. Маъруза илмий мунозаралар, илмий бахсларга бой рухда ўтди.