Хоразм Маъмун академияси

ЯНГИ ЙИЛГА ЯНГИ КИТОБЛАР БИЛАН!

30-12-2020     So'nggi yangiliklar

Маълумки, 2020 йил август ойидан Ўзбекистон Фанлар академиясининг бошқа илмий тадқиқот интситут сингари Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари ҳам давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтилди.

Ижтиомий-гуманитар фанлар бўлимида 11 нафар илмий ходимлар, жумладан 5 нафар фан номзодлари ва фалсафа докторлари фаолият бошлади. Ноябрда Р.Маҳмудов PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди, т.ф.н. Ю.Раҳмонова катта илмий ходим унвонини олди. Ҳозирда Б.Садуллаев ҳимоя арафасида.

Бўлим ходимлари ўтган қисқа муддатда ўзларининг илмий изланишлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушишди. Хусусан, 40 га яқин илмий мақола ва тезислар, шундан 12 таси хорижда нашр этилди. Ўзбекистон телеканалларида 60 дан ортиқ чиқишлар, жумладан 7 та туркум кўрсатувлар тайёрланди.

Янги йил арафасида бўлим ходимларининг 3 та китоби чоп қилинди.  Ф.ф.ф.д. Маҳмудов Рауфжоннинг “Ўзбек тилида авестизмлар”, ф.ф.н. Ишмуратов Мадамин ва таянч докторант У.Бекимметовнинг “Кўҳна ва янги Вазир” ҳамда Лочинбек Абдукаримов таржимасида Абул Фазл Байҳақийнинг “Тарихи Байҳақий” (10-жилди, Хоразм) асарлари нашр этилди. Бу китобларнинг нашр этилиши Ўзбекистон тарихи ва тилшунослигини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.