Хоразм Маъмун академияси

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш – иқтисодий ўсиш гарови

07-10-2020     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3855 “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори эълон қилингандан кейин Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг иккита янги “Ният” ва “ХУРМА” навлари тижоратлаштиришга тавсия қилинди. Хоразм вилоятида янги ташкил қилинган Тупроққалъа тумани Тупроққалъа массивида 1047 гектар майдонга “Ният” нави уруғлари қадалди. Вегетация даврини дастлабки кунларидан яхши унувчанлик, ўсиш, генератив органлар шакллантириш хусусиятларини намоён қилган ғўзанинг ҳосили 20 сентябрдан йиғиб-териб олиб бошланди.

Шу ўтган 15 кун ичида жами 1600 тоннадан ортиқ ҳосил йиғилди. 38 фермер хўжалигидан 17 фермер хўжалиги биринчи теримда шартнома шартларини ортиғи билан бажарган бўлсалар, яна 16 фермер хўжалиги шартнома шартида кўрсатилган ҳосилни 50% дан ортиғини кластерга топширдилар. Хусусан, “Дурвадик” ф/х шартнома режасини 207.58% га бажариб, гектаридан 70 центнер, “Анварбек” ф/х 180,96% га бажариб, гектаридан 57.1 центнер пахта ҳосили топширдилар.