Хоразм Маъмун академияси

"Integrating English into Teaching STEM / STEAM" мавзусида халқаро онлайн конференция

26-08-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 26 август куни Хоразм Маъмун академияси, Урганч давлат университети ва АҚШ элчихонаси билан хамкорликда "Integrating English into Teaching STEM / STEAM" мавзусида халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференцияни АҚШ элчихонасининг маданият ишлари бўйича мутахассис Жоанэ Крамб, УрДУ ўқув ишлар бўйича проректор С.Ходжаниёзов ва Хоразм Маъмун академияси И.И.Абдуллаевлар табрик сўзи билан очиб бердилар. Конференцияда Ўзбекистонда “STEM ва инглиз тилининг аҳамияти ва истиқболлари”, “Синфда ижодий фикрлашни тарбиялаш”, “Bloom таксономиясидан фойдаланган ҳолда STEM учун тақидий фикрлаш”, “ Автоматлаштирилган луғат тайёрлаш учун воситалар” каби маърузалар тингланди.