Xorazm Ma'mun akademiyasi

Тупроққалъа туманида янги сайёҳлик йўналишларини излаб...

09-07-2020     So'nggi yangiliklar

Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, Маданий мерос департаменти, Тупроққала тумани ҳокимлиги ва Хоразм Маъмун академияси мутахассисларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи Тупроққалъа туманида янги туризм йўналишларини очиш ҳамда тарихий объектларни ҳолатини ўрганиш бўйича туман ҳудуди бўйлаб мониторинг ўтказдилар.

Ишчи гуруҳ Тупроққалъа ёдгорлиги, Тошқалъа-1, 2 карвонсарой ва ибодатхона ёдгорликлари, Уч ўчоқ ва унинг атрофидаги ёдгорликлар, Сартарош ва Мешекли карвонсаройлари, Хумбузтепа ҳамда Чингизтепа ёдгорликлари – жами 12 та объектда бўлдилар.

Хоразм Маъмун академияси докторанти Ш.Б.Раҳимов ишчи гуруҳ таркибида фаол иштирок этиб, мазкур ёдгорликлар ва уларни сайёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот берди.