Xorazm Ma'mun akademiyasi

Жалолиддин Мангуберди изидан...

20-05-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 8 май куни Урганч давлат университети Тарих кафедраси ва Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимининг онлайн қўшма илмий семинари бўлиб ўтди.

Илмий семинар Хоразм вилояти маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Урганч давлат университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, Хоразм Маъмун академияси тадқиқотчиси Абдиримов Бекзод Муратбоевичнинг “Жалолиддин Мангуберди изидан...” китоби муҳокамасига бағишланди. Семинар раиси, кафедра мудири, т.ф.д. Ў.И.Абдуллаев, семинар илмий котиби Ҳ.О.Маткаримов; тақризчилар: т.ф.д., доц. Ў.И.Абдуллаев, т.ф.н., доц. Қ.Ю.Машарипов; модератор М.С.Абдуллаев.

Б.Абдиримов тақдимот шаклида мазкур китоб ҳақида, Жалолиддин Мангубердининг фаолияти, ҳарбий юришлари, унинг қабрини аниқлаш бўйича Туркия сафари тўғрисида гапирди. Маърузачи фанга киритилмаган бир қатор илмий янгиликлар, мулоҳазалар, хариталар, хорижий, асосан Туркия адабиётлари ҳақида фикр юритди. Тадқиқотчига кўплаб саволлар берилди ва қониқарли жавоблар олинди.

Тақризчилар китобнинг илмий ютуқлари ҳақида гапириб, нашрга тавсия қилдилар. Илмий семинарда доцентлар Қ.Машарипов, Ш.Нуруллаева, М.Жуманиёзова, PhD М.С.Абдуллаев, ёш тадқиқотчилар У.Абдалов, У.Хўжамуратов, Ҳ.Маткаримов, С.Наврузов, катта ўқитувчилар Х.Артиқов ва У.Хўжамуратовлар сўзга чиқдилар. Илмий семинар юқори савияда ўтди.