Xorazm Ma'mun akademiyasi

Тупроққалъа массивига экилган “Ният” ғўза навининг биринчи ниҳоллари униб чиқди

25-04-2020     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топишириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сон мажлис ижроси бўйича Хоразм вилоятида янги ташкил қилинган Тупроққалъа туманининг Тупроққалъа массивида 1200 гектарга Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган “Ният” ғўза нави уруғларини экиш топширилган эди.
Ушбу топшириқни ижроси сифатида апрель ойи бошида Тупроққалъа массивига “Ният” нави экилиб бошлади, бугуни кунга келиб 51 та фермер хўжалигига 1000 га майдонга чигит экилди. Дастлаб экилган далаларда биринчи ниҳоллар униб чиқди.