Xorazm Ma'mun akademiyasi

Илмий семинар онлайн ўтказилмоқда

25-04-2020     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими қошидаги доимий илмий семинар ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб ўз фаолиятини онлайн шаклда давом эттирмоқда. 24 апрел куни илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда академия таянч докторанти Ш.Б.Раҳимовнинг “Хоразм аҳолисининг дафн тартиблари ва иншоотлари (IX-XIII асрлар археологик ёдгорликлари мисолида)” мавзусидаги маърузаси тингланди. Мазкур мавзу кам ўрганилган долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Ш.Раҳимов тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим Ғ.Хўжаниёзов илмий раҳбарлигида тадқиқотларини давом қилдирмоқда.
Онлайн видео семинар баҳс-мунозараларга жуда бой бўлди, тадқиқотчига кўплаб саволлар берилди. М.Абдуллаев, Б.Садуллаев, У.Абдаловлар ўзининг фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини билдирдилар.
Семинарда Урганч давлат университети Тарих кафедранинг бир қатор профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.