Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хамкорликда онлайн дарслар ташкил этилмоқда

11-04-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 10-11 апрел кунлари Тошкент давлат педагогика университети “Тарих ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, Хоразм Маъмун академияси олимлари билан ҳамкорликда “Тарихшунослик фанининг долзарб масалалари” бўйича онлайн шаклда бинар дарслар ташкил қилинди.
Онлайн дарсларда Фанлар академияси олимлари “Тарих ва уни ўқитиш методикаси” кафедра профессор-ўқитувчилари билан бирга бугунги кунда “Тарихшунослик” фанинг муҳим масалалари, илмий натижалар, тарихчи олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари ва тарих фанни олдидаги ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида маърузалар қилдилар. Жумладан, Фанлар академияси Тарих институти етакчи илмий ходими т.ф.н. Шуҳрат Эргашев, Хоразм Маъмун академияси бўлим бошлиғи PhD Машариб Абдуллаевлар тарих фани бўйича илмий тадқиқот масалалари, докторлик, магистрлик диссертациялари, битирув малакавий ишлар бўйича илмий изланишларга оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Онлайн дарсда университет профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар, талабалар ва қизиқувчилар иштирок этди. Дарслар давомида тарих фаннинг долзарб масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Бир қатор саволарга батафсил жавоблар берилди. Мазкур онлайн дарс кўпчилик магистрант ва талабаларда катта қизиқиш уйғотди.