Xorazm Ma'mun akademiyasi

Огаҳийнинг кўп жилдлик асарлар тўплами чоп этилмоқда

19-02-2020     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сон қарорининг 3б-бандида 2019-2021 йилларда Огаҳий асарлар тўпламини нашр этиш вазифаси белгиланган.

Унга кўра шу кунга қадар “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида Муҳаммад Ризо Эрнизбек ўғли Огаҳий “Асарлар”ининг 7 китобдан иборат 6 томи нашр қилинди.

Ушбу кенг кўламли ва мураккаб илмий-ташкилий жараённи Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими А-ФА-2019-9 ‒ “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” гранти раҳбари ф.ф.д. А.Ўрозбоев мувофиқлаштириб бормоқда.

Бугунги кунгача “Фирдавс ул-иқбол” (2-жилд), “Гулшани давлат” (6-жилд), “Шоҳиду-л- иқбол” (7-жилд), “Ахлоқи Муҳсиний” (8-жилд), Саъдийнинг “Гулистон”и таржимаси ва “Ҳафт пайкар” таржимаси (9-жилд) ҳамда “Мифтоҳ ут-толибин” (10-жилд) нашр этилди.

Яқин кунларда яна 4 та жилди, жумладан  Девон. “Таъвиз ул-ошиқин”, “Зубдат ут-таворих”, “Риёз уд-давла” ва “Жомеъ ул-воқеъоти султоний” асарлари чоп қилинади.