Xorazm Ma'mun akademiyasi

Навбатдаги ҳимоя

21-11-2019     So'nggi yangiliklar

2019 йил 15 ноябрь куни Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.29.08.2017.В.53.01 рақамли Илмий  кенгашда 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослиги бўйича биология фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Хамраев Нурбек Улуғбекович «Хоразм вилоятида етиштирилаётган кузги буғдой навларининг оқсиллар полиморфизми ва уларнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқлиги» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Хоразм Маъмун академияси жамоаси уни ушбу ютуқ билан қутлайди ва бундан кейинги илмий фаолиятида янада юксак чўққиларни забт этишини тилайди!