Xorazm Ma'mun akademiyasi

“InnoWeek-2019” ярмаркасида Хоразм Маъмун академияси иштироки

31-10-2019     So'nggi yangiliklar

З0 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “InnoWeek-2019” иккинчи халқаро инновацион ғоялар ярмаркасида Хоразм Маъмун академияси олимлари ҳам қатнашди. Табиий фанлар бўлими бошлиғи Шавкат Юлдашевич Кадиров, илмий ходимлар Умарбек Абдурахимов ва Фарход Жуманиязовлар ғузанинг янги истиқболли ният ва хурма навларини селекция ва уруғчилиги бўйича тақдимот шаклида маьруза қилди. Ушбу навлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3855-қарорига асосан тижоратлаштириш рўйхатига киритилган.