Xorazm Ma'mun akademiyasi

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

30-09-2019     So'nggi yangiliklar

Маълумки, Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан ғўзанинг янги “Хурма” ва “Ният” навлари яратилди. Мазкур навлар Хоразм вилоятининг экстремал (шўрланган тупроқ, минерализацияга учраган ер ости сувлари, сув танқислиги, ўта юқори ҳаво ҳарорати) шароитларига мослашган, IV–V типга эга бўлиб, текстилбоблиги билан жаҳон стандартлари талабларига жавоб беради.

2018 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан “Ният” навига № NAP 00205 рақамли патент олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 125-сонли буйруғига асасан ғўзанинг янги “Ният” ва “Хурма” навлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича истиқболли навлар қаторига киритилди.

Илмий ишларининг самараси натижасида ушбу навлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижалари тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари асосида тижоратлаштириш Дастурига киритилди.  

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ғўзанинг “Ният” нави Хоразм вилояти Урганч туманидаги 15 та фермер хўжалиги далаларига жами 204 гектар майдонга экилди. Шундан биргина “Фаррух” фермер хўжалиги далаларига 120,3 гектар майдонга экилган бўлиб, жами шартномавий режа бўйича 457 тонна олиш режалаштирилган. Бугунги кунда 182,9 тонна уруғлик материали териб олинди.

Фермер хўжалиги далаларида ҳали ҳам пахта ҳосили мўл.