Xorazm Ma'mun akademiyasi

Жанубий Хоразм археологик экспедицияси 2019 йил дала тадқиқотларини тугатди

26-09-2019     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси Жанубий Хоразм археологик гуруҳининг т.фн. С.Р.Баратов бошчилигидаги навбатдаги археологик экспедицияси якунига етди. Мазкур экспедиция давомида мил.ав. VII VI асрларга оид даҳмада қазиш ишларини давом эттириш жараёнида мил.ав. VII асрдан тортиб то мил. II – III асрларгача оид бўлган қатламлар ўрганилди. Ўз навбатида бу қатламлардан кўплаб сопол қодиқлари аниқланди. Сопол буюмлар ичида мил.ав. III – II асрларга тааллуқли ноёб топилмалар ичида ҳайкалчалар намуналари, ҳайкалли остадон қолдиқлари, бўртма тасвирли сувдонлар бўлакларининг топилиши айниқса диққатга сазовордир. Мазкур топилмалар Хоразмда мил.ав. IV – II асрларда кулолчилик санъати юксак даражада бўлганлигини кўрсатиш бирга қадимги Хоразмда ушбу даврда иқтисодий-ижтимоий ривожланиш, юксалиш рўй берганини ҳам кўрсатади. Шу билан бирга тадқиқотларимизга Пекин император саройи музейининг археология институти илмий ходими Руи Ванг хоним ҳам экспедицияга ташриф буюриб археологик тадқиқотлар натижаларидан ҳайратда эканлигини яширмади. Қадимги Хоразм маданиятининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни қанчалик юқори эканлигини эътироф этди.
Мазкур тадқиқотлар ОАВ да, шу жумладан, Хоразм, Маҳалла телеканаллари ҳамда янги очилган Ўзбекистон тарихи каналида ёритилди.