Xorazm Ma'mun akademiyasi

Диссертация ишининг муҳокамаси

23-07-2019     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясининг кичик мажлислар залида 2019 йил 22 июль куни соат 11:00 да Табиий фанлар бўлими кичик илмий ходими Мадаминов Руслан Раманбердиевичнинг “Стресс факторларнинг кузги буғдой ривожланишига таъсирини масофадан олинган маълумотлар ёрдамида баҳолаш” мавзусидаги 03.00.07-ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослиги йўналишида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Семинарда академия раиси, проф. И.Абдуллаев, илмий ишлар бўйича раис муовини к.ф.н., доц. Ш.Хасанов, илмий котиб г.ф.н. Д.Рўзметов, табиий фанлар бўлими бошлиғи қ-х.ф.н. Ш.Кадиров, лаборатория мудири б.ф.н. А.Жуманиязовлар билан бирга 10 дан ортиқ фан номзодлари, илмий ходимлар ва таянч докторантлар иштирок этдилар.

Муҳокамада соҳа мутахассислари томонидан Р.Мадаминовнинг тадқиқот иши бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муҳокама давомида илмий ишнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди. Умуман олганда Р.Мадаминовнинг илмий иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши мутахассислар томонидан таъкидланди ва кейинги босқичга тавсия этилди.