Xorazm Ma'mun akademiyasi

Француз маҳсулоти Хоразмда

28-06-2019     So'nggi yangiliklar

          Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан Тошкент шаҳридаги “AgroNova” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Франциянинг SNF Floerger фирмаси маҳсулотларини Ўзбекистон, хусусан Хоразмнинг шўрланган тупроқлари шароитида тадқиқ қилиш ишлари бошланган. Шу муносабат билан 2019 йил 25 июнь куни Хоразм Маъмун академиясига ушбу фирманинг техник-тижорат вакили Роман Гарез ва Ўзбекистондаги маслаҳатчиси Шавкат Холмуродов ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида франциялик мутахассис SNF Floerger томонидан ишлаб чиқарилаётган гидрогель ва тупроқ шўрини йўқотувчи “Flosperse” препаратини Хоразмнинг шўрланган тупроқ шароитида қўлланилиши ва ушбу маҳсулотларнинг ўсимликлар ривожланиши ва тупроқ унумдорлигига таъсири бўйича тадқиқотлар олиб бораётган Нафосат Джонибекова билан суҳбат олиб борди ва тадқиқот натижалари билан танишди.

          Ташриф якунида SNF Floerger фирма вакили қишлоқ хўжалигида қўлланилиши мумкин бўлган янги препаратлар билан Хоразм Маъмун академиясини доимий равишда таъминлаб туришини айтди ва ҳамкорликда олиб борилаётган тадқиқотлар давомли бўлишига ишонч билдирди.