Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хотира ва Қадрлаш куни

10-05-2019     So'nggi yangiliklar

Жорий йилнинг 8-май куни Хива шаҳридаги, “Мотамсаро Она ҳайкали” янгидан қад ростлади. Ҳайкални яратишда унинг муаллифи Ўзбекистон  Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Отахон Оллабергановнинг ҳамда Хоразм Маъмун академияси лаборатория мудири арх.ф.д. Г.С.Дурдиеванинг хизматлари катта бўлди. Шунингдек, байрам муносабати билан  шаҳар ҳокимлиги бошчилигида хиёбонни ободонлаштиришда, ҳайкалнинг янгича кўринишда бунёд этилишида Хоразм Маъмун академиясининг  ишчи -хизматчи ходимлари ҳам  фаол  иштирок этдилар.

Юртимиз бўйлаб  кенг нишонланаётган 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни” Хива шаҳрида ҳам  юқори савияда нишонланди. Байрам тадбирида бир қатор шаҳримиз  фахрийлари ва Маъмун академиясидан арх.ф.д. Г.С.Дурдиева нутқ сўзладилар ҳамда байрам муносабати билан “Мотамсаро она хайкали” пойига гулчамбарлар қўйилди.