Xorazm Ma'mun akademiyasi

Табиий фанлар булими фаолияти

29-04-2019     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси илмий кенгашида табиий фанлар булимининг 2019 йил 1-чораги бўйича илмий амалий ва иннавацион фаолияти муҳокама қилинди.  

 2019 йил 29 апрель куни Хоразм Маъмун академияси Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала 1-чоракда табиий фанлар бўлимида давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган лойиҳалар туғрисида ҳисобот бўлди.

Бўлим бошлиғи амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, жумладан “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий лойиҳаси тўғрисида маълумот берди. Лойиҳа доирасида тукли эрва, доривор тирноқгул, туркистон арслонқуйруғи, дағал далачой, кийик ўти каби ўсимликлар лаборатория ва дала шароитларида ўстирилиб, уларнинг биоэкологак хусусиятлари ўрганилмоқда. Шунингдек, бу ўсимликларнинг фитокимёвий таркиби таҳлил қилинди. Спектрофотометрда (Specord-50) олинган натижаларга кўра флавоноидларнинг миқдори 0,1425 % дан 0,2226 % гачалиги аниқланди. Бу ҳақда бўлим бошлиғи ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтди.

 Ҳисоботда янги ғўза навлари  уруғларини экиш ишлари якунланиб, униб чиқиш фазасига кирганлиги айтиб ўтилди. Урганч тумани бўйича жами 204,0 гектар майдонга “Ният” нави экилди. Селекция ишларини давом қилдириш учун Хоразм Маъмун академияси экспериментал базасига 1,0 гектар ерга экилди.

 Илмий кенгаш қарорига асосан табиий фанлар бўлими олдига илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, нуфузли нашрларда мақолалар чоп қилиш, бўлимнинг илмий салоҳиятини ошириш каби вазифалар белгилаб берилди.