Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида тадбир

01-04-2019     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси раиси б.ф.д. Абдуллаев Икрам Искандарович Урганч шаҳридаги таълим олган 17-сон умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.

 Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда, айниқса, ўқув муассасаларида  китобхонлик маданиятини ошириш, мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш борасида турли мавзулардаги тадбир ва давра суҳбатилар, учрашувлар қизғин паллага кирган.

Жорий йилнинг 30 март куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ваХоразм Маъмун академияси раҳбарияти ҳамкорлигида Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида (Хоразм Маъмун академияси раисининг ўзи ўқиган мактаби) “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш устивор вазифамиз” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Хоразм Маъмун академияси олимлари, партия фаоллари, депутатлари, мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни 17-сон умумтаълим мактаби директори Мўминжон Мўминов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда айни кунда таълим соҳасидаги устивор ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, замонавий мактабларда ўқувчилар жаҳон мамлакатлари ўқув стандартлари асосида таълим олишлари ҳамда ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларни китоб муталлосига бўлган меҳрини ошириш, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрнини тушинтириш, шахсий кутубхоналарни ташкил этишга ундашдан иборат бўлди.

Хоразм Маъмун академияси раиси,биология фанлари доктори профессор, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Икрам Искандарович Абдуллаев томонидан мактаб жамоасига китоблар жамламаси ҳадя қилинди. Шунингдек И.Абдуллаев шу мактабда таҳсил олгани, ўқувчилик пайтларидаги ютуқлари тўғрисида ўртоқлашди.

Сўзга чиққанлар томонидан мавзуга оид партия ҳамда Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, илмий ютуқлар ҳусусидаги фикр ва мулоҳозалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Олим томонидан ички Туризмни ижроси юзасидан мактаб ўқувчиларини Хива шаҳрига, Хоразмс Маъмун академиясига саёҳатни йўлга қўйиш келишиб олинди. Мактаб жамоаси номидан ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутаҳассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.