Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маъмун академияси олимларининг яна бир ютуғи

29-03-2019     So'nggi yangiliklar

2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди.  Хоразм Маъмун академияси етакчи илмий ходими А. Ўрозбоев томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига  тақдим қилинган "Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш" мавзусидаги лойиҳаси илмий-техник лойиҳалар танловида ғолиб бўлди ва молиялаштиришга тавсия қилинди. Ушбу лойиҳани молиялаштирилиши Хоразм Маъмун академияси "Нодир қўлёзмалар" фондида сақланаётган қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш ва ёш авлодга аждодларимиз илмий меросини етказиб беришга хизмат қилади.

https://mininnovation.uz/uz/news/olimlar-z-lojialaridan-moddij-fojda-krishlari-shart