Xorazm Ma'mun akademiyasi

«Дўстлик» ордени соҳибаси

11-03-2019     So'nggi yangiliklar

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, хотин-қизларимизнинг оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан  қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди. Шулар орасида Хоразм Маъмун академияси “Жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси” мудири Дурдиева Гавхар Салаевна «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.  Хоразм Маъмун академияси жамоаси юксак мукофат соҳибасини чин дилдан қутлайди!