Xorazm Ma'mun akademiyasi

Илмий семинар

01-03-2019     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясининг кичик мажлислар залида 2019 йил 27 феврал куни соат 10 00 да Табиий фанлар бўлими кичик илмий ходими Хамраев Нурбек Улуғбековичнинг – Хоразм вилоятида етиштирилаётган кузги буғдой навларининг оқсиллар полиморфизми ва уларнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқлиги мавзусидаги “03.00.07-ўсимликлар физиологияси ва биокимёси” ихтисослик йўналишида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг илмий семинари бўлиб ўтди. Семинарда соҳа мутахассислари томонидан Н.Хамраевнинг тақдимоти бўйича кўплаб саволлар берилди. Муҳокама давомида илмий ишнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди. Умуман олганда Н.Хамраевнинг илмий иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши мутахассислар томонидан таъкидланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон касаба уюшмалар федерацияси, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Хива шаҳар кенгаши 2018 йил фаолияти, жамоат ишларида ва касаба уюшмалари  ҳаётида беминнат ва беғараз иштироки учун, Маъмун академияси касаба уюшма қўмитаси раиси Р.А.Зариповага ўз миннатдорчилигини билдириб, сертификат билан тақдирлади.