Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ният ва Хурма ғўза навлари толасининг технологик кўрсаткичлари таҳлил қилинди

20-12-2018     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган Ният ва Хурма ғўза навлари толасининг технологик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” унитар корхонаси лабораториясида таҳлил қилинди.

2018 йилда етиштирилган пахта ҳосилидан тола намуналари лабораторияга етказиб берилди. Пахта толаси намуналари сифат кўрсаткичлари лабораторияда HVI тизими орқали синовдан ўтказилди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу яратилган янги навлар толасининг сифати унга саноат ишлаб чиқариши томонидан қўйилган талабларга жавоб беради. Хусусан асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланган микронейр (Mic) икки навда ҳам 4.7 га тенг бўлди.

Қуйидаги жадвалда лаборатория шароитида ўтказилган таҳлил натижалари келтирилган