Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Хоразм тарихини” ёзиш бўйича топшириқлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

10-12-2018     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида “Хоразм тарихини” ёзиш бўйича берган топшириқлари ижросини бажариш юзасидан 2018 йил 8 декабрь куни Хоразм Маъмун академиясида йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари С.К.Салаев, Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.М.Бекчанов, Хоразм Маъмун академияси раиси И.И.Абдуллаев, Ўрганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев.

Шунингдек Хоразм Маъмун академияси олимлари ҳамда Урганч давлат университетининг “Тарих” ва “чет тили филологияси” факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Йиғилишда Хоразм тарихини ёзиш бўйича Хоразм Маъмун академияси олимлари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари таркибидан ишчи гуруҳи тузилиши қарор қилинди, Президентимизнинг олимлар олдига қўйиган вазифаларини амалга оширишда ушбу ишчи гуруҳга Академия олими, архитектура фанлари доктори Гавҳар Дурдиева бошчилик қилади.