Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Ният” навига қўллаб-қувватлаш хати берилди

10-12-2018     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги   “Ният” нави бўйича 2017 йилда ўтказилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари шуни кўрсатдики, унинг ҳосилдорлиги ва толасининг сифат кўрсаткичлари Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқ-иқлим шароитларига  кўникканлик даражаси юқори бўлган. Жумладан Хива тумани “Уста Маткарим Жумёз” фермер хўжалиги далаларида “Ният” навидан 37,8 ц/га олинган бўлса, Хонқа тумани “Солай Яқубов” фермер хўжалиги далаларида бу навидан 40,0 ц/га ҳосил олишга эришилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сонли “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига асосан ушбу нав тижоратлаштириш рўйхатига киритилди. Эндиги вазифа навни истиқболли навлар рўйхатига киритиш ҳисобланади. Бунинг учун Ният навининг афзалликлари бўйича Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУК Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш Маркази Хоразм бўлимидан қўллаб-қувватлаш хатлари олинди ва Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига тақдим қилинди.