Xorazm Ma'mun akademiyasi

Маданий меросни асраб-авайлаш – Ўзбекистонни сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги муҳим хисса”

19-09-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 17-18 сентябрь кунлари Хива шаҳрида “Маданий меросни асраб-авайлаш – Ўзбекистонни сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги муҳим хисса” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар Европа тараққиёт ва ривожланиш банкининг “Маданий мерос” лойиҳаси асосида ўтказилди.

Ушбу семинарда ташкилотчилардан “Европа тараққиёт ва ривожланиш банки”, “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги”, “Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси”, “Ўзбекистон савдо саноат палатаси” вакиллари ҳамда Хоразм Маъмун академиясидан арх.ф.д. Г.С.Дурдиева, катта илмий ходимлар А.Заргаров, Б.Садуллаев, Э.Салаевлар иштирок этдилар.

Семинарнинг сўнги кунида халқаро ташкилот вакиллари Хоразм Маъмун академиясининг фаолияти билан ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.