Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўқувчилар ташрифи

14-09-2018     So'nggi yangiliklar

14.09.2018 да Хива шаҳар №2-сон мактабнинг 8-синф ўқувчилари Хоразм Маъмун академиясига ташриф буюрдилар. Улар Хоразм Маъмун академияси тарихи ва бугуни билан яқиндан танишдилар. Ўқувчи ёшлар “Хоразм тарихи ва маданияти доимий экспозицияси”да бўлиб узоқ ўтмишда ота-боболаримиз яратган бой тарих билан танишдилар.

Музей ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқитувчилар Рахимов Сохиба, Махмудова Нигора, Паратова Дилбарлар раҳбарлигида 8-синф ўқувчилари академия иш фаолияти билан танишдилар.