Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маъмун академияси Ёш олимлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

21-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 14 июнь куни Хоразм Маъмун академияси Ёш олимлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 21 нафар ЁОК аъзоларидан 14 нафари иштирок этди. Йиғилишни ЁОК раиси PhD М.С.Абдуллаев олиб борди. Йиғилишда ҳар бир ёш илмий ходимнинг 2018 йилнинг биринчи ярмида амалга оширган илмий-ташкилий ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Мавжуд камчиликлар, муаммолар кўриб чиқилди, таклиф-мулоҳазалар тингланди.

Ёш олимларнинг илмий фаолиятини янада ривожлантириш, айниқса, илмий лабораториялардан самарали фойдаланиш, ёш олимларни ўз соҳаси бўйича хорижда ва республикамизнинг етакчи илмий тадқиқот институтларида малакасини ошириш, нуфузли хорижий илмий журналларда мақолалар чиқаришига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш қарори билан йиғилишда иштирок этмаган, ҳисоботларини қониқарли тайёрламаган ёш олимлар огоҳлантирилди.