Xorazm Ma'mun akademiyasi

Музейшунослар Хоразмда

18-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 10 июн куни Қатағон қурбонлари музейи директор ўринбосарлари М.Зикруллаев ва Ю. Ашуровлар Хоразм Маъмун академияси қошидаги “Хоразм тарихи ва маданияти доимий экспозиция”га ташриф буюрдилар. Катта илмий ходим PhD М.С.Абдуллаев меҳмонларни доимий экспозиция фаолияти билан таништирди. Мутхассислар доимий экспозициянинг бугунги кундаги ҳолати, экспонтларнинг сақланиши, музей фаолияти самардорлигини ошириш бўйича бир қатор тавсияларни бердилар. Мазкур эспозицияни такомиллаштириш, жумладан макет ва муляжлар ҳисобига тўлдириб боришни таклиф қилдилар.

Шунингдек, музейшунослар Хива “Ичон қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ва Нуруллабой мажмуасида бўлдилар.