Xorazm Ma'mun akademiyasi

Миллий кино тарихи бўйича ҳужжатли фильм намойиши

13-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 9-10 июн кунлари режиссиёр Э.Аббосов, киношунос Н.Каримова Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистонда кино санъати тарихини ёритувчи ҳужжатли фильм намойиши, уни ёшлар орасида тарғибот қилишдан иборат.

2018 йил 9 июн куни Хоразм Маъмун академиясида, 10 июн куни Хива “Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ва Нуруллабой мажмуасида кинотақдимот ўтказилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ёшларни кино тарихига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

Ҳужжатли фильмда биринчи ўзбек фотокино асосчиси хивалик Худойберган Девонов фаолияти, дастлабки овозсиз ўзбек фильмлари ҳақида ҳикоя қилинган. Академиядаги тадбир маҳорат дарсларига айланиб кетди, санъатшунос Н.Каримова дастлабки фильмлар воқеалари, уларни тасвирга олиш жараёнлари бўйича олиб борган тадқиқотлари ҳақида сўзлаб берди. Тадбирда Хива миллий ҳунармандчилик ва туризм коллежи ўқувчилари иштирок этдилар.

“Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ва Нуруллабой мажмуасидаги намойишларда маҳаллий ёшлар билан бир қаторда юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар ҳам иштирок этишди. Ҳужжатли фильм кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Э.Аббосов фильмни тайёрлашдаги кўмаги учун Швейцария элчихонасига миннатдорчилигини билдирди ва ҳужжатли фильм нусхаларини академия музейи ва Х.Девонов экспозициясига совға қилди.