Xorazm Ma'mun akademiyasi

Академик А.А.Ҳакимовнинг Хоразм вилоятига ташрифи

08-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил май ойида ЎзР ФА ва ЎзБА академиги, профессор, санъатшунослик фанлари доктори Ҳакимов Акбар Абдуллаевич ўз йўл харитасига асосан Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда соҳа бўйича ишларни янада ривожлантириш, илмий мактабини шакллантириш, ҳудудларнинг ижтимоий-маданий ривожланиш муаммоларини ҳал этишда кўмаклашишдан иборат.

Олим дастлаб Урганч давлат университети ректори ф.м.ф.д. Б.И.Абдуллаев қабулида бўлди. Университетда ўқув жараёнлари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий ютуқлари билан танишди. Тасвирий ва амалий санъат, умуман ҳозирги кундаги бадиий жаарён ва унда университетнинг тутган ўрни масаласи муҳокама қилинди. Шундан кейин А.Ҳакимов Урганч давлат университети Тарих ва тасвирий санъат йўналишлари талабалари учун маҳорат дарси ўтказди. Маҳорат дарсида Ўзбекистоннинг қадимги кунлардан ҳозирги кунгача санъати тарихи тақдимот қилинди. Маҳорат дарси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Академик А.Ҳакимов Хоразм Маъмун академиясида академиянинг илмий ишлар бўйича раис муовини арх.ф.д. Г.С.Дурдиева қабулида бўлди. Хоразм санъатшунослиги бўйича қилиниши лозим бўлган илмий муаммолар муҳокама қилинди. Г.Дурдиева санъатшунослик бўйича фалсафа доктори тайёрлашдаги ёрдами учун академик А.Ҳакимовга миннатдорчилик билдирди.

Хоразм Маъмун академияси конференциялар залида академия ёш олимлари ва Хива шаҳар 17-сон мактаб-интернат (собиқ Хива тумани 55-сон) ўқувчилари учун учрашув ва маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда олимнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Эъзоз” номли ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва фикр-мулоҳазалар билан олимга мурожаат қилдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Академик ўзининг Ўзбекистон санъати: тарих ва замоанвийлик монографияси ва электрон шаклдаги асарлар тўпламини Урганч давлат университети ва Хоразм Маъмун академияси ахборот-ресурс марказларига тақдим этди.

Ташриф давомида олим Хива “Ичон қалъа” музей-қўриқхонаси, Урганч суратлар галерияси, янги ташкил этилган Нуруллабой мажмуасидаги экспозициялар ва Улли ҳовли мажмуаси билан танишди ва экспозицияларни янада ривожлантириш бўйича ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.