Xorazm Ma'mun akademiyasi

Маҳмуд Замаҳшарийнинг "Муқаддимат ул-адаб" номли луғати нашр қилинди

07-06-2018     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 24 май ПҚ-2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон ҳудудида буюк аждодларимиз томонидан ёзиб қолдирилган бебаҳо нодир қўлёзмалардан бири Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Муқаддимат ул-адаб” номли кўп тиллик луғати Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари А.Ўрозбоев,А.Матниёзов, Л.Абдукаримовлар томонидан нашрга тайёрланди. Ушбу асар беш қисмдан иборат бўлиб, биринчиси – исмлар (от) қисми ҳисобланиб, унга 6250 та арабча исмий сўз жамланган. Иккинчи қисм феъллар қисми бўлиб, унда 6934 та арабча калима ва бирикма ўрин олган. Учинчи қисми ҳарфлар қисмидир. Тўртинчи ва бешинчи қисмлар араб тилидаги исм ва феъл туркумларининг сарф, наҳв ва эъроб қоидаларига бағишланган.  “Муқаддимат ул-адаб” асарининг нашрга тайёрланган ушбу матни кенг китобхонларга, талаба ва магистрлар, докторант ва илмий ходимлар фойдаланиши учун мўлжалланган.

Нашрга тайёрлашда жонбозлик кўрсатган, етук таржимон Лочинбек Абдукаримовга китобнинг илк нусхаси тақдим қилинди.