Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маъмун академияси олимлари ҳужжатли фильмда суратга тушишди

07-06-2018     So'nggi yangiliklar

Россия Федерациянинг “Культура” канали Ўзбекистоннинг сайёҳлик фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида юртимизда меҳмон бўлиб турибди. “Культура” канали ижодкорлари шу йилнинг май ойида Хива “Ичан қалъа” музей-қўриқхонасида музейларга бағишланган ҳужжатли фильм тайёрлашди. Фильмда Хоразм Маъмун академияси археологлари катта илмий ходим Б.Садуллаев ва кичик илмий ходим Ш.Раҳимовлар археологик тадқиқотлар олиб бориш жараёнида иштирок этдилар.