Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хитой – Ўзбекистон ҳамкорликдаги лойиҳаси

05-06-2018     So'nggi yangiliklar

Хитой халқ республикасининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган “Хитой – Ўзбекистон ҳамкорликдаги лойиҳаси” бўйича ҳозирда ЎзР Маданият  Вазирлиги қошидаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқиш Бош бошқармаси ташаббуси билан  Ичан Қалъа музей қўриқхонасидаги 1870 йилда қурилган “Амир Тўра” мадрасасининг ва XVIII-асрда тикланган “Ҳасан Мурод Қушбеги масжиди” обидасининг таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу лойиҳада Хоразм Маъмун академиясининг 3-устувор йўналиши - “Хоразм меъморий ёдгорликларини турли салбий таъсирлардан сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” бўйича  ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилмоқда.

Бинобарин, Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан 2000-2015 йиллар давомида яратилган “Маълумотлар базаси” асосида ушбу обидаларнинг техник ҳолатлари бўйича “паспортлари” ишлаб чиқилганлиги ва ёдгорликлар бўйича инструментал (геодезик, геологик, сейсмик) ва натура ҳолида (ўлчаш, қайд қилиш, кузатиш) тадқиқот ўтказилганлиги ҳамда тадқиқот бўйича олинган натижалар ЎзР Интеллектуал мулк агентлиги томонидан - №000499, № DGU 04604,  № BGU 00346, №000500, №000509 рақамли муаллифлик гувоҳномалари билан тасдиқланганлиги ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди ва уларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилди.