Xorazm Ma'mun akademiyasi

8-март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир

07-03-2018     So'nggi yangiliklar

Бугун 2018 йил 7 март куни Хоразм Маъмун академиясида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлим ўтди. Шу муносабат билан Хоразм маъмун академияси маъмурияти академияда фаолият юритаётган олималарни, аёл ишчи хизматчиларни байрам билан чин дилдан самимий табрикладилар ва байрам дастурхонини туздилар. Тадбирни академия раиси б.ф.д. И.И.Абдуллаев очиб берди ва кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклаб, аёлларимизга ҳамиша гўзал, нафис, ва доимо биз эркакларнинг бахтига соғ-саломат, бахтли саодатли бўлишларини, илмий ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади. Шунингдек, тадбирда ХМА Табиий фанлар бўлими бошлиғи қ-х.ф.н. Ш.Ю.Кадиров, ХМА “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозицияси музейи мудири З.П.Ражабов, “Термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш” лабораторияси мудири б.ф.н. А.Жуманиязов, катта илмий ходим У.Қ.Абдураҳимовлар ҳам аёлларимизни байрам билан табриклаб уларга энг эзгу тилакларни билдирдилар. Тадбир жуда қизиқарли ва мароқли ўтди.