Xorazm Ma'mun akademiyasi

Матназар Абдулҳакимнинг 70 йиллигига бағишланган илмий конференция

21-02-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йилнинг 18-22 февраль кунлари таниқли шоир, таржимон, адабиётшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳакимнинг 70 ни нишонлаш ва шоир ижодига бағишланган “Матназар Абдулҳаким замонавий ўзбек адабиётининг йирик вакили”  мавзусидаги илмий конференцияси ташкил этилди.

         Юбилей тадбирлари ва илмий конференция ишида Ўзбекистон  Ёзувчилар Уюшмаси вакиллари Икром Отамурод, Нодир Жонузоқ, Даврон Ражаб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институти илмий ходими, филология фанлари номзоди Сувон Мелиев ва Раҳмутулла Носиров, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат тил ва адабиёт университетининг профессор-ўқитувчилари филология фанлари докторлари Баҳодир Каримов ва Узоқ Жўрақуловлар иштирок этдилар.

Конференция 20 февраль куни соат 10.00 да Хоразм вилоят ҳокимлигининг Маънавият мажмуасида ўтказилди. Конференцияни модератор Хоразм Маъмун Академияси раиси б.ф.д. И. Абдуллаев олиб борди. Конференцияда “Матназар Абдулҳаким - қўш соҳил куйчиси”, “Матназар Абдуҳакимнинг замонавий ўзбек шеъриятидаги ўрни”, “Матназар Абдулҳаким шеъриятида бадиийлик, стилистик буёқ ва воситалардан фойдаланиш”, “Матназар Абдулҳаким - Хоразм шевалари билимдони”, “Матназар Абдулҳаким - тил билимдони”, “Бедил билан диллашган дил”, “Матназар Абдулҳаким Паҳлавон Маҳмуд ижоди тадқиқотчиси" ва бошқа Матназар Абдулҳакимнинг ўзига хос қирраларини очиб берувчи маърузалар қилинди.